БААда одамларга Хитой вакцинасининг учинчи дозасини киритишга рухсат берилди
БААда Хитойнинг Sinopharm вакцинасининг иккита дозаси киритилгандан кейин коронавирусга қарши антитаналар пайдо бўлмаган одамларга вакцинанинг учинчи дозаси киритилмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
“Одамларнинг бир қисми вакцинанинг учинчи дозасини олди, бироқ улар битта ёки иккита доза олганларга нисбатан жуда озчиликни ташкил қилади”, деб маълум қилган шифокорлардан бири Фарид ал-Ҳусайний.
Телеканалнинг эслатишича, Sinopharm компанияси маълумотларига кўра, Хитой вакцинасининг самарадорлиги иккинчи дозаси киритилгандан 28 кун ўтиб 79,34 фоизга етади. Вакцина билан БААдаги 100дан кўпроқ эмлаш пунктларида эмланиш мумкин.
Шунингдек, араб давлатида Россиянинг “Спутник V”, Pfizer ва BioNTech компаниялари ва AstraZeneca вакциналари билан эмланиш мумкин. Айни вақтда мамлакат аҳолисининг ярмига яқини коронавирусга қарши эмлаб бўлинган.
Аҳолиси 9,8 млнга яқинни ташкил қилувчи БААда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар сони 419 мингдан ошиб кетди, 1,3 мингдан кўпроқ киши вирусдан вафот этган.

Комментарии (0)