Коинот станциясидан унинг тарихидаги энг оғир чиқинди ташлаб юборилди

Коинот станциясидан унинг тарихидаги энг оғир чиқинди ташлаб юборилди

Халқаро коинот станциясидан эски аккумулятор батареяларига эга кераксиз платформа ташлаб юборилди. Унинг умумий оғирлиги 2,5 тоннани ташкил қилган ва у станциядан ташлаб юборилган энг оғир чиқинди бўлган. 

Ушбу жараён NASA томонидан намойиш қилинган.    
Станцияга янги аккумуляторларга эга платформа 2020 йил майида Япониянинг HTV-9 юк кемаси билан келтирилганди. Станциянинг АҚШга қарашли сегментидаги эски аккумуляторлар янгилари билан алмаштирилгач, кейинроқ ташлаб юборилиш учун платформага ўрнатилган.
Платформа масофадан бошқарилувчи манипулятор SSRMS билан ушланиб, хавфсиз ҳолатга келтирилган ва станциядан ташлаб юборилган.
Маълум вақтдан кейин фазовий чиқинди орбитадан чиқиб, Ер атмосферасининг зич қатламларида ёниб кетади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий