Японияда вазир ўринбосари йирик компания вакиллари унинг тушлиги учун пул тўлашгани сабабли ишдан бўшатилди
NTT компанияси вакиллари маъмурий ишлар ва коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари Ясухико Танивакининг тушлиги учун 107 минг иен (987 доллар) тўлашган.
Япония ҳукумати амалдорларидан бири давлат хизматчиларининг ахлоқ кодексини бузгани учун лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.Гап маъмурий ишлар ва коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари Ясухико Таниваки ҳақида бормоқда. Хабар қилинишича, у 2018-2020 йиллар давомида мамлакатдаги йирик NTT (Nippon Telegraph and Telephone) телекоммуникация компанияси вакиллари билан уч марта бирга овқатланган. Таом учун ҳар сафар NTT вакиллари пул тўлаган. Улар вазир ўринбосари учун жами 107 минг иен (987 доллар) тўлашган.
"Вазиятдан чуқур афсусдамиз", - деди вазир Рёта Такэда.
Япония қонунчилигига кўра, давлат амалдорлари ўзлари назорат қиладиган компаниялар вакилларидан совға олишлари тақиқланади.
Аввалроқ Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Tohokushinsha Film продюсерлик компанияси ходими бўлган ўғли Сэйго Суга ички ишлар ва коммуникация вазирлиги вакиллари билан бирга овқатлангани учун узр сўраганди.
Комментарии (0)