Эрон АҚШ санкцияларидан кўрган зарарни 200 миллиард долларга баҳолади

Эрон АҚШ санкцияларидан кўрган зарарни 200 миллиард долларга баҳолади

Эроннинг 3 йил аввал АҚШ тиклаган санкциялардан кўрган зарари 200 млрд доллардан ошиб кетди. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди. 

 Эрон раҳбарининг таъкидлашича, Теҳрон АҚШнинг Эрон ядро дастури бўйича келишувга қайтиши шарти сифатида зарарнинг қопланишини талаб қилмоқчи эмас.
“Баъзи дўстларимиз АҚШ билан гаплашишдан олдин ундан товон пули талаб қилишган. АҚШ санкцияларидан охирги 3 йилда кўрилган зарар 200 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилди. Бироқ биз дўстларимизга товон сўрашни кейинроққа қолдиришни ва АҚШ ядро келишувига санкцияларни бекор қилиб қайта олиши мумкинлигини айтдик”, деб айтган Руҳоний.
Эрон ядро дастури бўйича ҳаракатлар режаси Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги – БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5та доимий аъзоси ва Германия томонидан 2015 йил июлда имзоланган.
Бироқ 2018 йил май ойида АҚШ келишувдан чиқиб кетган ва Эронга қарши санкцияларни тиклаган. Бироқ АҚШнинг янги президенти Жо Байден баъзи шартлар билан келишувга қайтишга тайёрлигини билдирган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий