МДҲда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия тузиш режалаштирилмоқда
Қайд этилишича, Комиссиянинг фаолият бошлаши инсон ҳуқуқлари йўналиши бўйича интеграцион ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, МДҲ нуфузининг мустаҳкамланиши, ҳуқуқни ҳимоя қилиш мавзусини сиёсийлаштиришга уринишларга қарши туришга хизмат қилади.
МДҲда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия тузиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди."Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар МДҲ инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси фаолияти йўлга қўйилишини долзарб деб ҳисоблайди. 4 март куни Минскда комиссия тузиш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда ушбу мавзу бўйича батафсил фикр алмашилди", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтган муҳокамаларда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этган.
"Комиссиянинг фаолият бошлаши инсон ҳуқуқлари йўналиши бўйича интеграцион ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, МДҲ нуфузининг мустаҳкамланиши, ҳуқуқни ҳимоя қилиш мавзусини сиёсийлаштиришга уринишларга қарши туришга хизмат қилади", - дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, йиғилиш қатнашчилари комиссия фаолиятининг ташкилий ва молиявий масалаларини кўриб чиқиш зарурлигини қайд этишган.
Комментарии (0)