Коронавируснинг африканча штаммига қарши антитаналар қолган штаммлардан ҳимоялаши маълум қилинди

Коронавируснинг африканча штаммига қарши антитаналар қолган штаммлардан ҳимоялаши маълум қилинди
Коронавируснинг Жанубий Африка штамми таъсирида ҳосил бўлган антитаналар бошқа штаммларга қарши пайдо бўлган антитаналарга нисбатан кенгроқ ҳимояга эга экани аниқланди.
Ушбу штаммлар коронавируснинг бошқа штаммлари билан касалланишнинг олдини олиши мумкин. Бундай хулосага Жанубий Африка Республикаси олимлари келишди.
Таъкидланишича, лаборатория тадқиқотлари натижалари вируснинг 501Y.V2, яъни Жанубий Африка вариантига қарши вакциналар вируснинг бошқа кўплаб вариантларидан ҳимоялай олиши мумкинлигига умид бермоқда. 
“Биз 501Y.V2’дан зарарланган одамлар қон плазмасини биринчи тўлқиндаги штаммга қарши қўллаб, у коронавируснинг бошқа вариантларини бартараф эта олишини аниқладик”, деб айтган Африка илмий-тадқиқот институти ходими Алекс Сигал.   
Бунга вируснинг ушбу штаммига нисбатан организм томонидан кучли ва барқарор иммун жавоб ишлаб чиқилиши сабаб ҳисобланади. Ушбу иммун жавоб узоқ вақт давомида фаол бўлиб қолади.
Сигалнинг таъкидлашича, 501Y.V2’ни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган вакциналар вируснинг бошқа штаммларидан ҳам ҳимоялаши мумкин.

Комментарии (0)

Оставить комментарий