Қирғизистонда собиқ президентнинг қудасига қарши жиноят иши очилди

Қирғизистонда собиқ президентнинг қудасига қарши жиноят иши очилди

Қирғизистон собиқ президенти Сооронбай Жээнбековнинг қудаси Алиярбек Абжалиевга қарши ноқонуний бойиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати Қирғизистон Жўқорғи Кенгаши депутати Алиярбек Абжалиевга қарши ноқонуний бойиш факти бўйича жиноий иш қўзғади, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати.
Тергов маълумотларига кўра, депутат собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан оилавий муносабатларидан фойдаланган (гумонланувчи собиқ президентнинг қудаси ҳисобланиб, Алиярбек Абжалиевнинг ўғли Атабек Жээнбековнинг қизи Бахтигул Шариповага уйланган) ҳолда давлат тузилмалари ишига фаол аралашган.
«Алиярбек Абжалиев давлат ишида ишлаган ва унинг расмий даромадлари ва у эгалик қилаётган мол-мулк активлари солиштирилганда бир-бирига тўғри келмайди. У 20дан ортиқ элита квартиралар, Бишкек шаҳрининг VIP қисмидаги турар жой бинолари, Иссиқкўл вилоятидаги қариялар уйи, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларидаги ер участкалари, шунингдек, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида кўчмас мулкларга эгалик қилади», дейилган баёнотда.
Бундан ташқари, Қирғизистон разведка хизматининг маълумотларига кўра, Абжалиев Бишкекдаги кўп қаватли уйлар қурилиш объектларига, шунингдек, кўмир ва олтин конларига катта миқдорда маблағ киритган.
Маълумот учун, Алиярбек Абжалиев Қирғизистон Жўқорғи Кенгашининг «Республика-Ота юрт» фракцияси депутати ҳисобланади. Кўп йиллар давомида у Боткент вилояти божхона идорасини, «Манас» аэропорти божхонасини бошқарган, шунингдек, ҳукумат ҳузуридаги Монополияни тартибга солиш агентлигининг давлат котиби бўлиб ишлаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий