Президентча камбэк. «Дунёдан узиб қўйилган» Трамп яна катта саҳнада кўриниш берди
АҚШнинг собиқ 45-президенти Дональд Трамп сайловдан кейин ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларининг блокланиши орқали ташқи дунёдан узиб қўйилганди. 28 феврал куни Трамп яна катта саҳнада кўриниш берди. Собиқ президент америкалик консерваторлар конференциясида иштирок этди.
«Мени соғиндингизми?»
Трамп кўпчилик кутганидек сайловдаги мағлубиятини тан олмагани ҳақида яна гапирди: «Сизларни яна кўриб турганимдан хурсандман. Республикачилар, мени соғинмадингизми (залда олқишлаш оҳангидаги қий-чув кўтарилди)? Байден сайловда муваффақиятсизликка юз тутди. Демократлар Оқ уйни тўрт йил ҳам сақлаб қола олишмади, улар ҳукуматни аллақачон бой бериб бўлишди. Байден АҚШ президентлари тарихида энг ёмон биринчи ойни ўтказди. Балки мен улар (демократлар) билан учинчи марта тўқнашиб, мағлуб этарман, нима дедингиз?
Байденнинг администрацияси аллақачон оилаларга, иш ўринларига, чегараларга, аёлларга, энергетика ва илм-фанга қарши эканини исботлаб бўлди. Ортда қолган бир ой ичида Америка кўз ўнгимизда биринчиликни бой бериб, охирги ўринга қулади.
Байден чегара назоратини ҳам қўлдан чиқарди, бу эса жанубий сарҳадларимизда назорат қўлдан чиқарилишига олиб келади. Энди мамлакатда одам савдоси, бола савдоси авж олиши мумкин. Ноқонуний муҳожирлар мамлакатга ёпирилиб келади, ваҳоланки мен бунга қарши курашгандим. Атиги олти ҳафта аввал – мен офисдан кетаётганимда бизда дунёдаги энг хавфсиз чегара бор эди, энди эса бундай эмас.
Менинг янги партия тузишим ҳақида гапиришди, лекин бу бўлмаган гап. Бизни бу нарсалар қизиқтирмайди, ахир бизда республикачилар партияси бор. Бизга кучли етакчи, интилувчан республикачилар керак. Демократлар Американи социалистик мамлакатга айлантиришига йўл қўймаслигимиз лозим. Биз Американи қутқарамиз, улар (демократлар) интилаётган коммунизм ва радикализмга қарши курашамиз. Бизнинг вазифаларимиздан бири ҳаққоний ўтадиган, алдаб бўлмайдиган сайлов тизимини яратиш. Эҳ, [сайлов тизимимиз] қандай шармандали ҳолатни бошдан ўтказди. Қандайдир Хитой вируси сабаб бутун бошли сайлов тизими ҳеч қандай қонунларсиз ўзгартириб юборилди. Бу турган гапки натижаларга таъсир қилди. Дўстлар, биз сайлов тизимини эпақага келтиришимиз керак, сайловлар бир кунда ўтиши керак, 35-40 кунлаб эмас.
Байден администрацияси Эрон билан муносабатларда ҳам уятли ишлар қилмоқда. Биз шунча ҳаракат эвазига қилган босимимизни бир зумда йўққа чиқариб, санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапиришяпти. Барака топгурлар, санкция тураверсин [ядро қуроли бўйича] келишувни имзолайвер. Улар ҳали музокаралар бошланмай устунликни бериб қўйишди. Агар сайловлар ҳаққоний ўтиб, биз ғолиб бўлганимизда, дастлабки бир ҳафта ичида ўша келишувни имзолаган бўлардик», деди Трамп.
Собиқ президент янги администрациянинг энергетика соҳасидаги ҳаракатларини ҳам қоралади. Унинг фикрича, демократлар ҳукуматга келиши билан мамлакатда бензин нархи уч баравар қимматлаган ва бу кетишда АҚШ энергетикаси Россия ҳамда Яқин Шарқ нефтига боғлиқ бўлиб қолади. Шунингдек, Трамп 6 январдаги Капитолий босқини ҳақида гапирди ва ўша воқеадан аввал Конгресс ҳимоясига минг нафар Миллий гвардия зобитини юборишга буйруқ бергани, бироқ Капитолий полицияси бунга эҳтиёж йўқ деб топганини айтди.
Трамп умуман олганда 1,5 соат давомида нутқ сўзлади. Унинг чиқишини республикачилар қизғин олқишлашди. Конференция якунида республикачилар орасида ўзига хос сўровнома ҳам ўтказилди ва партия кейинги сайловларда кимга ишониши сўралди. Сўровномадан маълум бўлдики, республикачиларнинг 52 фоизи яна Трампни қўллашга тайёр. Албатта, бу ҳеч нимани англатмайдиган сўровнома ва Трамп кейинги сайловларда қатнашиши борасида ҳеч нима дегани йўқ. Собиқ президентнинг чиқишини СNN ва яна қатор телеканаллар кўрсатмагани ҳам эътиборли.
Ҳозирча 74 ёшли собиқ президент нима билан шуғулланиши аниқ эмас. Маълумот учун, Трампдан олдинги собиқ президент Барак Обама турли хил хайрия ва ижтимоий акцияларда фаол қатнашади. Шунингдек, Обама турли хил форумларда лекция ўқиб, бунинг эвазига яхшигина пул ишлаётгани ҳам маълум. Обама битта лекциядан ўртача 400 минг доллар ишлайди ва пулларнинг кўп қисмини хайрияга ажратади, чунки америкалик собиқ президентларга ҳаётлик даврида яхшигина пул тўлаб борилади.
Трампнинг чиқишидан кейин кўпчилик у анча дадил ва саломат кўринганига эътибор қаратди. Ҳозирча Трампга Обама каби ишлаб пул топиш муҳим эмас. Чунки президентликкача миллиардер бўлиб танилган Трампнинг бойлиги 3 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланади.

Комментарии (0)