Пашинян халқ олдига чиқиб кечирим сўради
Ереванда бир вақтнинг ўзида Никол Пашиняннинг тарафдорлари ва унга қаршиларнинг митинги бўлиб ўтмоқда.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўз тарафдорлари иштирокида ўтказилган митингда кечирим сўради, деб хабар берди «Sputnik Арманистон».Унинг сўзларига кўра, у ҳукумат раҳбарлигида бўлганидан бери мустақил Арманистоннинг 30 йиллик тарихида содир бўлгани каби «кўплаб хатолар» бўлди.
«Гап бизнинг ҳукуматимиз ҳақида, шахсан мен ҳақимда», — деди Пашинян Ереван марказида тўпланган одамлар олдида қилган чиқишида.
Пашинян Арманистон фуқаролари, диаспораси ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолисидан йўл қўйган хатолари учун кечирим сўради.
Ереванда бир вақтнинг ўзида Пашиняннинг тарафдорлари ва унга қаршиларнинг митинги бўлиб ўтмоқда.
Арманистонда Тоғли Қорабоғдаги урушда учралган мағлубиятдан сўнг бошланган сиёсий инқироз 25 февралда янги куч билан авж олди. Мамлакат қуролли кучлари бош штаби Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди. Ўз навбатида, бош вазир Арманистон президенти Армен Саркисянга бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни истеъфога чиқаришни сўраб тақдимнома киритди. Бироқ мамлакат президенти тақдимномани имзолашни рад этди ва томонларни муросага чақирди.
Аввалроқ Арманистон хавфсизлик кенгаши ҳам Саркисянни Гаспарянни лавозимидан бўшатишга чақирганди.
Комментарии (0)