2032 йилги ёзги Олимпиада ўйинларига энг яхши номзод танланди
Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) ижроия кенгаши Австралиянинг Квинсленд штатини 2032 йилги Олимпия ўйинларига асосий номзод сифатида тасдиқлади. ХОҚ президенти Томас Бах бу ҳақда 24 февралда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Квинсленднинг маъмурий маркази – Брисбен шаҳри. “Қўмита “Брисбен-2032” ташкилий қўмитаси ва Австралия Олимпия қўмитаси билан XXXV Олимпия ўйинларини ўтказилиши тўғрисида музокара бошлашни тавсия қилди. ХОҚ ижроия кенгаши қизғин муҳокамадан сўнг ушбу тавсияномани бир овоздан маъқуллади", деди Бах.
Ушбу масала бўйича якуний қарор ХОҚ сессиясида қабул қилинади, бу 2021 ёки 2022 йилларда содир бўлиши кутилмоқда.
2019 йил июн ойида ХОҚ Олимпиада пойтахтини танлашнинг одатий тартибидан воз кечди: энди Олимпия хартиясида уни ўтказилишидан етти йил олдин танлаб олиш керак бўлган ҳеч қандай талаб йўқ. Мусобақа Олимпия пойтахтида ўтказилиши кераклиги тўғрисидаги банд ҳам бекор қилинди; ХОҚ энди доимий ёки вақтинча спорт ва инфратузилма иншоотлари мавжудлигини биринчи ўринга қўяди. Шаҳарлар энди ўйинларни ўтказиш ҳуқуқи учун ўзаро рақобатлашмайди. Энг муносиб вариантни танлаш ёзги ва қишки ўйинлар бўйича махсус комиссияларга топширилди, бу эса номзодларнинг харажатларини сезиларли даражада камайтирди, аммо шу билан бирга Олимпия пойтахтини аниқлаш тартибини соддалаштирди.
Аввалроқ Брисбендан ташқари Доҳа, Будапешт, Германиянинг Рейн-Рур вилояти, Хитойнинг Ченгду ва Чонцин шаҳарлари 2032 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш истагини билдиришган.

Комментарии (0)