ОАВ: Меркел коронавирусга қарши эмланганлар учун бериладиган имтиёзларга қарши
Германия канцлери Ангела Меркел коронавирусга қарши эмланган фуқаролар учун махсус шартларнинг киритилишига қарши чиқди. У бу ҳақда 24 феврал куни Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Меркелнинг таъкидлашича, айрим ҳудудлардаги товар ва хизматларга фақат эмланган одамларга рухсат бериш керакми ёки йўқми деган саволни ҳали муҳокама қилиш лозим.
Аммо бундай одамлар кўпчилик бўлганидан кейингина ушбу ғояни муҳокама қилишга қайтиш мумкин. Лекин, канцлернинг сўзларига кўра, ҳали бирон бир давлат бундай босқичга эришмаган.
Бундан ташқари, Меркел яна бир шартни айтиб ўтди. Олимлар вакциналанган одамлар бошқалар учун зарарли бўлмаслигини исботлашлари керак. Фуқаролар эмланиш уни олганлар учун ҳам, олмаганлар учун ҳам тўлиқ хавфсиз эканлигига амин бўлишлари керак.
Германияда 3,5 млн одам вакцинанинг камида бир қисмини олган, бу умумий аҳолининг тахминан 4,2 фоизини ташкил қилади.

Комментарии (0)