Коронавирусларни аниқловчи универсал ва аниқ тест ишлаб чиқилди

Коронавирусларни аниқловчи универсал ва аниқ тест ишлаб чиқилди
АҚШдаги Колумбия университети ва Хитойдаги Сунь Ятсен университети олимлари барча маълум коронавируслар, жумладан SARS-CoV-2’нинг мутация қилган вариантларига антитаналарни аниқловчи юқори аниқликдаги универсал тестни ишлаб чиқишди
Communications Biology нашрида ёзилишича, олимлар инсонни зарарловчи барча коронавирусларнинг оқсилларини қамраб олувчи 3 миллионта иммун маркерларидан иборат HCoV-Peptide чипини яратишган. 
Мутахассислар дастлаб SARS-CoV-2’га чалинган касаллик белгиларига эга бўлмаган, енгил ёки оғир даражадаги беморлар, шунингдек, соғлом ва SARS-CoV-1 ҳамда мавсумий коронавирусларга чалинган кишилар қонлари намуналарини таҳлил қилишган.  
Олимлар таҳлил давомида SARS-CoV-2’га хос ва унга турдош бўлган 29 пептидни аниқлашган. Сўнгра HCoV-Peptide соғлом, COVID-19’га чалинган ва бошқа коронавирусларга антитаналарга эга одамлардан олинган қон намуналари ёрдамида синалган.   
Олинган натижалар янги ёндашув 98 фоизлик самарага эгалигини кўрсатган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий