Японияда ёлғиз одамлар ҳисоблаб чиқилади

Японияда ёлғиз одамлар ҳисоблаб чиқилади

Япония ҳукуматида ташкил этиладиган ёлғизлик масалалари бўйича махсус бўлим мамлакатда қанча ёлғиз кишилар борлигини ҳисоблаб чиқади. Бу мақсадда умуммиллий аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.   

The Sankei News нашрининг хабар беришича, Япониянинг ёлғизлик ва яккаланиш масалалари бўйича вазири Тэцуси Сакамото Демократик партия вакили Юичиро Тамаки билан учрашиб, ушбу масалани муҳокама қилган.
Сакамото ёлғизлик масалалари бўйича махсус бўлим ташкил этилиши ҳақида 16 февралда маълум қилди. Бўлим жорий ҳафта охиригача ташкил этилади. Унинг таркибига соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳамда таълим, спорт, фан ва технологиялар вазирликларининг 10 ходими киради.  
Улар мамлакатда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сонининг ошиши ва коронавирус пандемияси ортида янада чуқурлашаётган болалар ўртасидаги ночорлик масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланишади.
Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, Японияда 2020 йилда 11 йил ичида биринчи марта ўз жонига қасд қилишлар сони ошди.  
12 февралда Япония бош вазири Ёсихидэ Суга мамлакатда ёлғизлик ва яккаланиш масалалари бўйича вазирлик пайдо бўлишини эълон қилди. Ушбу вазирликка ҳудудлар фаолиятини тиклаш масалалари бўйича вазир Тэцуси Сакамото раҳбар этиб тайинланди. У бир вақтнинг ўзида икки вазирликни бошқаради.

Комментарии (0)

Оставить комментарий