КХДРда Жанубий Корея видеомаҳсулотларини олиб кирганлик учун ўлим жазоси белгиланди

КХДРда Жанубий Корея видеомаҳсулотларини олиб кирганлик учун ўлим жазоси белгиланди

Жанубий кореялик депутатнинг сўзларига кўра, бундай видеомаҳсулотларни томоша қилганлик учун максимал жазо муддати беш йилдан ўн беш йилгача оширилди.

КХДР ҳукумати мамлакатга Жанубий Корея видеомаҳсулотларини олиб кирганлик ва тарқатганлик учун жазони кучайтирди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига Жанубий Корея парламенти депутати Ха Тхэ Гён миллий разведка хизмати брифинги натижаларига кўра маълум қилди.
"Оддий қилиб айтганда, "халлю" (Жанубий Корея кўнгилочар контенти) учун жазо бор. Мамлакатга Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган кўнгилочар видеомаҳсулотларни олиб кирганлик ва тарқатганлик учун ўлим жазоси белгиланди", - деб таъкидлади.
Депутатнинг сўзларига кўра, бундай видеомаҳсулотларни томоша қилганлик учун максимал жазо муддати беш йилдан ўн беш йилгача оширилди.
Yonhap агентлигининг ёзишича, ушбу чоралар антисоциалистик ва КХДР жамиятидаги "зарарли" ҳолатларга қарши кураш доирасида кучайтирилмоқда. Маълумот берилишича, мамлакатда яқинда реакцион ғоя ва маданиятларга қарши курашиш тўғрисидаги қонун кучга кирган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий