Аргентинанинг собиқ президенти Карлос Менем вафот этди

Аргентинанинг собиқ президенти Карлос Менем вафот этди

Аргентинанинг собиқ президенти Карлос Менем 90 ёшида касаллик туфайли вафот этди. Амалдаги президент Альберто Фернандес Менемнинг вафоти туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.

“У демократия йўлини танлаган, Ла-Риоха провинцияси губернатори, президент ва сенатор бўлган. Диктатура йилларида таъқиблар қурбони бўлган ва турмага жўнатилган”, деб ёзган Фернандес Twitter’даги саҳифасида.
Менем Аргентинани 1989 йилдан 1999 йилгача бошқарган. Сиёсат билан талабалик йилларидан бошлаб шуғуллана бошлаган. 2005 йилдан бошлаб у Аргентина парламенти сенатида ўринга эга бўлган.           
Менем президентлиги вақтидаги хатти-ҳаракатлари учун бир неча марта суд олдида жавоб берган. 2013 йилда у қуролни ноқонуний беришга алоқадорлик учун 7 йилга, 2015 йилда давлат маблағларини харжлаб юборганлик учун 4,5 йилга, 2019 йилда эса давлатга тегишли мулкни сотишдаги қонунбузарлик учун 3 йил 9 ойга қамоқ жазоси олган. Бироқ у ўзига чиқарилган жазо ҳукмлари бўйича шикоят қилиш имкони сабабли барча ҳолатларда озодликда қолган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий