Пекин АҚШни пандемияга қарши курашга путур етказаётганликда айблади
АҚШ ҳукумати коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолда бошқа давлатларга айбловлар билдирмоқда, бироқ айнан Вашингтоннинг хатти-ҳаракатлари пандемияга қарши халқаро курашга салбий таъсир кўрсатди. Бундай фикрни Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси билдирди.
“АҚШнинг охирги йиллардаги хатти-ҳаракатлари халқаро институтлар, жумладан ЖССТга жиддий путур етказди ва коронавирус борасида халқаро ҳамкорликка кучли зарар етказди”, деб таъкидлаб ўтилган Хитой элчихонасида.
Хитой дипломатик ваколатхонасида АҚШ ЖССТни қўллаб-қувватлаган давлатлар ва бевосита ЖССТ номига айбловлар билдиришни давом эттираётгани таъкидлаб ўтилган. Шу билан бирга, элчихонада Пекин АҚШнинг ЖССТга қайтишини қутлаши ва Вашингтон ЖССТни амалий ҳаракатлари билан қўллаб-қувватлашига умид билдириши айтилган.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Хитойни коронавируснинг келиб чиқиши бўйича барча маълумотлар билан бўлишишга чақирганди. У ЖССТнинг коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ўтказган тергови борасида тўхталиб, АҚШда ЖССТ чиқарган бир қатор хулосалар, жумладан “бу хулосалар қандай чиқарилгани” борасида саволлар борлигини айтган.
Февраль бошида ЖССТ мутахассислари хитойлик ҳамкасблари ҳамроҳлигида 2019 йилда коронавирус биринчи марта қайд қилинган Уҳан шаҳрига ташриф буюришган. ЖССТда сафар натижаларига кўра вируснинг келиб чиқиши масаласи ҳали ҳам очиқ қолаётгани ҳамда вирус бошидан Уҳандаги лабораторияда сақлангани, сўнгра қандайдир тарзда унинг ташқарисида тарқалгани эҳтимоли озлиги айтилган.

Комментарии (0)