Хитой ва Ҳиндистон баҳсли ҳудуд яқинидаги қўшинларини олиб кетишни бошлади

Хитой ва Ҳиндистон баҳсли ҳудуд яқинидаги қўшинларини олиб кетишни бошлади

Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги икки ҳудуд ҳамон баҳсли ҳудудлар бўлиб қолмоқда. 

Хитой ва Ҳиндистон чегарадаги баҳсли ҳудуд яқинидаги қўшинларини олиб кетишни бошлади. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги вакили У Цяннинг баёнотида маълум қилинди
«Эришилган келишувга кўра, Ҳиндистон ва Хитой 10 феврал куни Пангонг-Цо кўлининг жанубий ва шимолий соҳилларидаги қўшинларини режали тарзда олиб кетишни бошлади», — дейилади баёнотда.
Пекин ва Ню-Деҳли ўртасидаги келишувга кўра, ҳар икки мамлакат ҳарбийлари аскарлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўқотар қуролдан фойдаланмаслиги керак. Аммо 2020 йил 16 июнда таёқ ва тошлардан фойдаланган ҳолда содир бўлган тўқнашувда Ҳиндистон армиясининг ўнлаб аскарлари ҳалок бўлганди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари 43 нафар хитойлик аскар яралангани ва ҳалок бўлганини ёзган.
Ҳиндистон ва Хитойни «Макмаҳон чизиғи» деб номланган шартли чизиқ ажратиб туради. Ню-Деҳли мавжуд чегарани тан олган, Пекин эса тан олмаган.  
Шундан сўнг муаммони ҳал қилиш учун 1993 ва 1996 йилларда икки давлат ўртасида келишувлар имзоланган, аммо бундан натижа чиқмаган. Кашмир шимоли-шарқи ва Аруначал-Прадеш штати шимолидаги ҳудудлар ҳамон баҳсли бўлиб қолмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий