Петербургда ҳар эҳтимолга қарши кўчалар ёпилди. Аввалроқ Навальнийнинг штаби норозилик акциялари тўхтатилишини эълон қилганди
6 феврал куни ҳуқуқ-тартибот органлари Петербургнинг марказий кўчаларини ва метронинг бир қанча станцияларини ёпишди. Шаҳар аҳолиси Фонтанка дарёси устидаги муз бўйлаб ҳаракатланишига тўғри келган. Йўллар тўсилиши нима муносабат билан амалга оширилгани ҳақида расман хабар берилмаган. Шаҳар маъмуриятидаги манбанинг «Фонтанка» нашрига изоҳ беришича, ҳокимиятдагилар «норозилик акцияларидан хавфсирашган». Шу кунларда телеграм-каналларда дам олиш кунларида мухолифатчи Алексей Навальнийнинг тарафдорлари яна намойишларга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо бу акцияларнинг ташкилотчилари кимлиги маълум қилинмаганди.
4 феврал куни Алексей Навальнийнинг минтақавий штаблари тармоғи раҳбари Леонид Волков сиёсатчининг жамоаси яқин дам олиш кунлари митинглар ўтказмаслигини эълон қилганди.
У ҳудудларда Навальнийнинг тарафдорлари ва маҳаллий мувофиқлаштирувчилар 23 ва 31 январдаги митинглар туфайли ҳибсга олингани сабабли у ерларда акцияларни ташкиллаштирадиган одамлар қолмагани, қолаверса, ҳар ҳафта акция ўтказиш норозиликнинг кўча шаклига нисбатан ҳафсала пир бўлишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтганди.
«Агар ҳар ҳафта кўчаларга чиқадиган бўлсак, яна минглаб одамлар ҳибсга олинади, юзлаб одамлар дўппосланади. Штаблар иши тўхтаб қолади ва сайловлар бўйича ишлаб бўлмай қолади», деганди Волков. У Навальний 2021 йил кузига белгиланган давлат Думасига сайловларга тайёргарлик кўришга эътибор қаратишни сўраганини қўшимча қилган. Кейинги акциялар баҳор ва ёзга кўчирилган.
Алексей Навальний 17 январ куни Германиядан қайтиши билан қўлга олиниб, қамаб қўйилганди. 2 феврал куни суд Навальнийга «Ив Роше» иши бўйича берилган шартли муддатни ҳақиқийсига алмаштирди ва 2 йил-у 8 ой колония тайинлади.
Навальний «ўйиндан ташқари ҳолатда». У судда ҳам курашни давом эттирди
Якунда Петербургда ҳам митинг ўтказилмади. Қуйидаги фотогалереяда Петербург кўчалари қандай ёпилгани тасвирланган.

Комментарии (0)