АҚШда мамлакатдаги барча фуқароларга ниқоб тарқатиш имконияти кўриб чиқилмоқда

АҚШда мамлакатдаги барча фуқароларга ниқоб тарқатиш имконияти кўриб чиқилмоқда

Қайд этилишича, ушбу ғоя охирги кунларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи экспертлар билан учрашувларда бир неча марта олиб чиқилган.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти барча америкаликларга тўғридан тўғри ниқоб жўнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб NBC хабар берди.
Айни пайтда коронавирус муаммосини ечиш бўйича Оқ уй жамоаси мазкур лойиҳанинг логистикасини баҳоламоқда, аммо бу борадаги якуний қарор ҳозирча қабул қилинмади.
Қайд этилишича, ушбу ғоя охирги кунларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи экспертлар билан учрашувларда бир неча марта олиб чиқилган.
Байден америкаликларни коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқобдан фойдаланишга чақирмоқда.
У шунингдек, федерал мулклар ҳудудида ва жамоат транспортида ниқоб тақиш кўзда тутилган фармонларни имзолади.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 27,1 миллиондан ошган, 462 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий