Мьянмада ҳарбийлар халқаро авиаалоқани тўхтатишди

Мьянмада ҳарбийлар халқаро авиаалоқани тўхтатишди

Мьянмада давлат тўнтаруви орқали ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийлар мамлакат билан халқаро авиаалоқа тўхталишини эълон қилишди. Myanmar Times нашрининг хабар беришича, авиаалоқа 31 майгача тўхтатилади.  

Парвозларнинг бажарилишига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳодисалар юзасидан учувчилар учун чиқариладиган билдиришномада (Notice to Airmen, NOTAM) Мьянма аэропортларидан халқаро авиарейсларни бажариш ва қабул қилиш 31 майгача тўхтатилиши айтилган.
Шу билан бирга, таъкидланишича, Мьянма аэропортлари ҳозирча парвозлар тўхтатилиши ҳақида кўрсатмалар олмаган. Мьянмадаги хорижий элчихоналар эса ўз фуқароларига халқаро авиаалоқа 30 апрелгача тўхталишини маълум қилган.  
Мьянмада 1 февралда ҳарбийлар мамлакат бошқарувини ўз назоратларига олишди. 1 феврал эрталаб президент Вин Мьин, ҳукмрон партия етакчиси ва мамлакат раҳбари Аун Сан Су Чжи ҳамда сиёсий раҳбариятнинг кўплаб вакиллари ҳибсга олинган. Бу 63 йил ичида Мьянмада амалга оширилган 4-давлат тўнтаруви ҳисобланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий