АҚШ Хитойни америкаликларнинг тиббий маълумотларини ўғирлашда айблади

АҚШ Хитойни америкаликларнинг тиббий маълумотларини ўғирлашда айблади
Хитой коронавирус пандемияси бошидан бери компьютерларни бузиб кириш ва бошқа усуллар ёрдамида АҚШ фуқароларининг тиббий маълумотларини, жумладан ДНК ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштирган. Бу ҳақда АҚШнинг Контрразведка ва хавфсизлик миллий агентлиги (NCSC) ҳисоботида айтилган.
“Хитой кўп йиллар давомида АҚШда ва бутун дунё бўйлаб катта ҳажмдаги тиббий маълумотларни ҳам қонуний, ҳам ноқонуний йўллар билан йиғиб келган”, деб айтилган ҳисоботда.
Ҳужжатда Хитойнинг америкаликларнинг тиббий маълумотларини йиғиши нафақат фуқароларнинг шахсий ҳаётига, балки АҚШ иқтисодий ва миллий хавфсизлигига жиддий хавф солиши айтилган.
NCSC’да таъкидланишича, пандемия вақтида Хитойнинг BGI биотехнологик компанияси тиббий маълумотларни қўлга киритиш учун кўплаб давлатларга коронавирусни аниқловчи тестларни таклиф қилган ва охирги 6 ой ичида 18та синов лабораториясини ташкил этган. 
“Хитой турли элатлардан олинган геном маълумотлар катта тижорий қийматга эга бўлиши мумкин бўлган янги тиббий кашфиётлар ва дори-дармонлар яратишни жонлантиришга ёрдам беришини тушунади”, деб айтилган NCSC.  
NCSC ўз ҳисоботда Хитой ҳукумати олинган маълумотлардан АҚШ биотехнологик саноатидан ўзиб кетиш учун фойдаланишидан огоҳлантирган. Агентликда таъкидланишича, бу ҳолат АҚШнинг Хитойда ишлаб чиқилган инновацияларга боғлиқлигини оширишга ва бунинг натижасида АҚШ меҳнат бозорига путур етишига олиб келиши мумкин.

Комментарии (0)

Оставить комментарий