Жанубий Кореяда қатъий карантин чоралари яна 2 ҳафтага узайтирилди
Жанубий Корея ҳукумати Ой тақвими бўйича Янги йил нишонланиши арафасида ва коронавирус тарқалиши яна авж олиши мумкинлиги сабабли қатъий карантин чораларини 14 февралгача узайтиришга қарор қилди.
Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Кан Дэ Хо коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайишига йўл қўйилса, мамлакатни пандемиянинг навбатдаги тўлқини қамраб олиши мумкинлигини айтган. Карантин режимига бир ҳафтадан кейин вазиятдан келиб чиқиб тузатишлар киритилиши мумкин.
Айни вақтда Жанубий Кореянинг пойтахт ҳудудида 5 балли шкала бўйича 4-даражали, қолган ҳудудларда эса пастроқ даражали ижтимоий масофалашув чоралари амал қилмоқда. Сеул, Кёнгидо провинцияси ва Инчхон шаҳрида 4 кишидан кўпроқ бўлиб йиғилишга тақиқлов сақланиб қолмоқда. Ресторан ва тамаддихоналар 21гача ишламоқда. Тунги клублар ва барлар фаолияти тўхтатилган.
Охирги суткада Жанубий Кореяда 305та касалланиш ҳолати қайд этилди. Пандемия бошидан бери касалланганлар сони 78 мингдан ошиб кетди.

Комментарии (0)