Португалияда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашмоқда
Португалияда коронавирусдан касалланиш ва ундан ўлим даражаси дунё бўйича энг юқори бўлмоқда. Таъкидланишича, мамлакат шифохоналарида коронавирусга чалинганлар учун ўринлар тугамоқда.
Мамлакатда касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд қилинмоқда. Португалиянинг қитъадаги қисмида коронавирусни оғир ўтказаётганлар учун шифохоналарнинг интенсив даволаш бўлимларида жами 850та ўрин бор бўлиб, 30 январь ҳолатига кўра улардан 843таси банд бўлган.Португалия ҳукумати мамлакатда ва унинг ташқарисида коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида ўз фуқароларига камида 15 кунга мамлакатни тарк этишни тақиқлаган.
Ҳукумат вазиятни ўта жиддий деб атамоқда, чунки соғлиқни сақлаш тизими тушаётган юкламани эплай олмаяпти. Ҳукумат оғир вазиятдан чиқиш учун хориждан шифокорлар ва ҳамшираларни ёллашга рухсат берган.
Германия бундесвери бундай оғир вазиятда Португалияни қўллаб-қувватлашга қарор қилган ва у ерга тиббий ходимлар ҳамда қурилмалар жўнатади. Spiegel нашрининг хабар беришича, немис ҳарбийлари Португалияга 3 ҳафтага 27 нафар шифокор ва фелдшерни, ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаларини, беморлар учун каравотлар юборишни режалаштирмоқда.
Комментарии (0)