Россия аҳолиси 2020 йилда рекорд миқдорда камайди
Қайд этилишича, аҳолининг бундай миқдорда камайиши 2005 йилда юз берган – ўшанда аҳоли сони 564,5 минг кишига камайган.
Россияда доимий аҳоли сони 2021 йил 1 январ ҳолатига кўра 146,24 млн кишини ташкил этди. Бу 2020 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 510 минг кишига кам. Бу ҳақда Росстатга таяниб РБК хабар бермоқда.Қайд этилишича, аҳолининг бундай миқдорда камайиши 2005 йилда юз берган – ўшанда аҳоли сони 564,5 минг кишига камайган. Шундай қилиб, 2020 йилда аҳоли камайиши кейинги 15 йил давомидаги рекорд кўрсаткич бўлди.
Мамлакатда 2020 йилнинг январ-ноябр ойларида 1,881 млн киши вафот этган, бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 13,9 фоизга (229,7 минг кишига) кўпдир.
Ўтган йил бошидан буён аҳолининг табиий камайиши 574,8 минг кишига етган бўлиб, бу 2019 йилдагига нисбатан икки баравардан кўпроқни ташкил этади (285,7 минг киши).
Комментарии (0)