АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақирди

АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақирди

Охирги ҳафталарда бутун Афғонистон бўйлаб террорчилик ҳужумлари, одам ўғирлаш ва бошқа оғир жиноятлар сони ошган.

АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси терактлар сони ўсиши эҳтимолидан огоҳлантирди ва Афғонистондаги америкаликларни мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар бермоқда.
"Элчихона Америка фуқароларини жиноятчилик, терроризм хавфи даражаси юқорилиги сабабли Афғонистонга келиш хатарли эканлиги ҳақида огоҳлантиради ҳамда мамлакатда бўлиб турганларнинг кетиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилади", - дейилади элчихона пресс-релизида.
Маълумот берилишича, охирги ҳафталарда бутун Афғонистон бўйлаб террорчилик ҳужумлари, одам ўғирлаш ва бошқа оғир жиноятлар сони ошган.
"Айниқса, меҳмонхоналар, яшаш комплекслари, халқаро ташкилотлар, элчихоналар ва хорижликлар, хусусан, америкаликлар тез-тез ташриф буюрадиган бошқа жойлар хатар остида", дейилади элчихона томонидан.
Ўтган жума куни АҚШ мудофаа вазирлиги Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 2,5 минг нафаргача қисқартирилгани, май ойига келиб қолган ҳарбийлар ҳам мамлакатдан олиб чиқиб кетилишини маълум қилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий