АҚШда Трамп кетганидан кейин унга разведка бўйича брифинглар ўтказмаслик кераклиги айтилди

АҚШда Трамп кетганидан кейин унга разведка бўйича брифинглар ўтказмаслик кераклиги айтилди
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампга ўз лавозимини тарк этганидан кейин одатда собиқ президентларга ўтказилувчи разведка бўйича брифингларни тақиқлаш зарурлиги айтилди. Бундай фикрни CBS телеканали эфирида АҚШ конгресси вакиллар палатасининг разведка бўйича қўмитаси раиси демократ Адам Шифф билдирди.     
“Мутлақ йўқ. Бу президентга ҳеч қандай вазиятда ҳозир ҳам, келгусида ҳам разведка бўйича брифинглар ўтказмаслик лозим. Унга разведка маълумотларини ҳозир ҳам, келгусида ҳам ишониш мумкин, деб ўйламайман”, деб айтган конгрессмен.  
Демократик партия томонидан назорат қилинувчи вакиллар палатаси 13 январда Трампга импичмент эълон қилиш бўйича резолюцияни маъқуллаганди. Унда АҚШ президентига қўйилаётган ягона айблов – исёнга гижгижлаш ҳисобланади. Резолюция маъқуллангандан кейин Трамп АҚШ тарихида икки марта импичмент эълон қилинган биринчи президентга айланди.   
6 январда Трамп тарафдорлари президентнинг нутқидан кейин Капитолий биносига бостириб киришганди ва тартибсизликлар уюштирганди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий