Ню-Йорк ҳокимияти Доналд Трамп билан тузилган шартномаларни бекор қилмоқчи

Ню-Йорк ҳокимияти Доналд Трамп билан тузилган шартномаларни бекор қилмоқчи

Трамп компаниялари Ню-Йорк ҳокимияти билан кўплаб шартномаларга эга. Бу шартномалар унинг компанияларига йилига 17 млн долларга яқин даромад келтиради. 

Ню-Йорк ҳокимияти Доналд Трамп билан ҳамкорликдаги тадбиркорлик муносабатларига чек қўймоқчи.
 "Шартномаларда агарда корхона ёки корхона раҳбарияти жиноий фаолиятга аралашган бўлса, шартномани бекор қилишга ҳуқуқимиз борлиги ёзиб қўйилган. АҚШ ҳукуматига қарши исён кўтаришга даъват қилиш жиноий фаолият ҳисобланади", - деди Ню-Йорк мэри Билл де Блазио.
Трамп компаниялари Ню-Йорк ҳокимияти билан кўплаб шартномаларга эга. Бу шартномалар унинг компанияларига йилига 17 млн долларга яқин даромад келтиради. 
 Ню-Йорк ҳокимияти Трампнинг тарафдорлари 6 январ куни Вашингтондаги Капитолий биносига ҳужум қилганидан сўнг у билан тузилган шартномалар қайта кўриб чиқилишини эълон қилди.
Ўша кунги тартибсизликларда беш киши ҳалок бўлди. Аммо содир бўлган воқеаларда Трамп юридик жиҳатдан айбдор эканлиги ҳозирча исботланмади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий