Хитойдаги олтин конида портлаш оқибатида 22 кончи ер остида қолиб кетди
Хитой шарқидаги олтин конида портлаш оқибатида 22 кончи ер остида қолиб кетди. Бу ҳақда 11 январда Global Times нашри хабар берди.
Таъкидланишича, воқеа Шандун провинциясида юз берган. Портлаш зарбаси оқибатида кон деворлари ва юқорига кўтарувчи механизмга зарар етган. Натижада 22 кончи ер остида қолиб кетган. Алоқа тизими ишламаётгани сабабли кончилар билан ҳанузгача алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган.
Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Комментарии (0)