Пекин АҚШни Хитойнинг ишларига аралашмасликка чақирди
АҚШ Хитойга нисбатан қилаётган ноҳақ ҳаракатлари учун катта бадал тўлайди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чунин АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Ҳонгконгда 50дан ортиқ мухолифатчининг қўлга олиниши сабабли санкциялар киритилиши тўғрисидаги таҳдидига жавобан ана шундай баёнот билан чиқди.У Вашингтонни Хитойнинг ички ишларига аралашмасликка ва Пекин манфаатларига путур етказмасликка чақирди.
«Хитой миллий суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради. АҚШ ноҳақ ҳаракатлари учун катта бадал тўлайди», - деди дипломат.
Аввалроқ Ҳонгконгда полиция ҳокимиятга тажовуз қилиш ва миллий хавфсизлик ҳақидаги қонунни бузганликда гумон қилинган 53 кишини қўлга олганди.
Ушбу воқеадан сўнг АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойга нисбатан санкциялар киритилиши билан таҳдид қилди.
Комментарии (0)