Коронавирус мутацияси пандемиянинг учинчи тўлқинига сабаб бўлиши мумкин – ЖССТ эксперти

Коронавирус мутацияси пандемиянинг учинчи тўлқинига сабаб бўлиши мумкин – ЖССТ эксперти

Қайд этилишича, SARS-CoV-2 коронавируси геномида бир ойда бир-иккита мутация содир бўлади, бу грипп вирусига нисбатан оз. Аммо янги мутация вакцина самарадорлигига қандай таъсир қилиши борасида аниқ хулоса йўқ. 

Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги мутацияси пандемиянинг учинчи тўлқинини келтириб чиқариши мумкин. ЖССТ эксперти ва халқаро тропик тиббиёт федерацияси президенти профессор Сантяго Мас-Кома ана шундай фикр билдирди.
Мас-Команинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тури тарқалишини тўхтатишга энди жуда кеч. Чунки уни юқтириш ҳолатлари Европа, Осиё ва Шимолий Американинг қатор мамлакатларида қайд этилди.
«Эҳтимол, янги штамм Европада пандемиянинг учинчи тўлқинига сабаб бўлади», — деди олим.
Унинг эслатишича, Италияда феврал ойида аниқланган штамм-мутант пандемиянинг биринчи тўлқинини келтириб чиқарган. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, Европада пандемиянинг учинчи тўлқини Испания шимолидаги мева терувчи мигрантлар ўртасида тарқалган штаммдан бошланган.
«Биринчи тўлқин тугамасдан туриб бошланган иккинчи тўлқиндамиз. Шу тарзда, учинчи тўлқин иккинчисининг устига бостириб келиши мумкин», — деб таъкидлади Мас-Кома.
 Олимнинг қайд этишича, SARS-CoV-2 коронавируси геномида бир ойда бир-иккита мутация содир бўлади, бу грипп вирусига нисбатан оз. Аммо янги мутация вакцина самарадорлигига қандай таъсир қилиши борасида аниқ хулоса йўқ. 
 Буюк Британияда коронавируснинг хавфли мутацияси сентябрда аниқланганди, аммо у декабрда фаол тарқала бошлади. Мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, янги штамм аввалгисига нисбатан 70 фоизга юқумлироқдир.

Комментарии (0)

Оставить комментарий