Германияда қариялар уйи ходимлари хато сабабли коронавирусга қарши вакцина билан беш карра кўп дозада эмланди

Германияда қариялар уйи ходимлари хато сабабли коронавирусга қарши вакцина билан беш карра кўп дозада эмланди

Қайд этилишича, уларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаган. Аммо шунга қарамасдан, уларнинг тўрт нафари эҳтиёт чораси сифатида шифохонага ётқизилган. 

Германиядаги қариялар уйининг саккиз нафар ходими хато сабабли коронавирусга қарши вакцина билан беш карра кўп дозада эмланди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 38 ёшдан 54 ёшгача бўлган етти нафар аёл ва бир нафар эркак нотўғри дозада вакцина қабул қилган. Улар Штралзунд шаҳридаги қариялар уйи ходимлари бўлишган ва оммавий вакцинация доирасида эмланган. 
 Қайд этилишича, уларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаган. Аммо шунга қарамасдан, уларнинг тўрт нафари эҳтиёт чораси сифатида шифохонага ётқизилган. 
 Европада коронавирусга қарши вакцинация 27 декабрда бошланди. Биринчи босқичда Евроиттифоқнинг ҳар бир давлатида беш минг нафарга яқин киши эмланади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий