Эронда қор кўчкилари остидан саккиз кишининг жасади топилди

Эронда қор кўчкилари остидан саккиз кишининг жасади топилди

Эрон пойтахти Теҳрон яқинидаги тоғли ҳудудда содир бўлган қор кўчкиси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрондаги маҳаллий ОАВлар ёзмоқда.

Қутқарувчилар аввалига икки нафар алпинист бедарак йўқолганидан хабар топган. Қидирув ишлари вақтида икки алпинистдан ташқари яна олти нафар эронлик фуқароларнинг жасади топилган. Қутқарув хизмати томонидан ташкил этилган махсус рақамларга ўша ҳудудга саёҳатга кетган одамларнинг яқинлари қўнғироқ қила бошлаган ва кўплаб одамлар бедарак йўқолгани маълум бўлган.


Ўлганлардан бири алпинизм бўйича мураббий Ҳасан Азардўст экани маълум. Қутқарувчилар 14 кишини кўчкилар остидан қутқаришга муваффақ бўлган. Маълум бўлишича, тоғда кўчки вақтида 29 нафар алпинист бўлган. Қолганларни топиш ишлари давом этмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий