Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли Қирғизистон президентини жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди

Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли Қирғизистон президентини жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди

Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 11,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 149 киши касалликдан вафот этган.



Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ва юқори лавозимдаги қатор амалдорларни мамлакатдаги эпидемиологик вазият учун жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди. Бу ҳақда республика бош прокуратурасига таяниб "Интерфакс" хабар берди.
"13 июль куни мамлакатда вужудга келган эпидемиологик вазият ва кунлик ўлимлар учун Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ва бошқа юқори лавозимдаги амалдорларни  жавобгарликка тортишни сўраб фуқаро Раушан Айткулова томонидан ариза келиб тушди. Ариза прокуратурада рўйхатга олинди", - деди бош прокуратура вакили.
Аввалроқ Раушан Айткулова ижтимоий тармоқда мамлакат президенти жиноий жавобгарликка тортилиши кераклигини ёзган ва импичмент учун имзо тўплашни бошлаганди. Унинг сўзларига кўра, петицияни 2,5 мингдан ортиқ киши имзолаган.
Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 11,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 149 киши касалликдан вафот этган.
11 май куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинганди. Фавқулодда вазият режими эса давом этмоқда. Май охирида Қирғизистонда қатор чекловлар олиб ташланди – жамоат транспорти фаолияти тикланди, ёзги қаҳвахона ва ресторанлар ишлашига рухсат берилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий