“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда”, - дейилган хабарда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги “яшил” ҳудудларда 8 июндан бошлаб масжидларда қатор қоидаларга риоя қилган ҳолда намоз ўқишга рухсат берилган эди. Бироқ оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланган эди. Кеча ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов республикадаги барча ҳудудлар “қизил”га айлантирилишинини маълум қилган эди.
Ўзбекистонда барча масжидлар фаолияти яна тўхтатилмоқда
Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда 1 августга қадар барча масжидлар фаолияти яна тўхтатилади.
Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда.
Комментарии (0)