Ўзбекистонда коронавирус: 3 июль асосий хабарлари
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.
Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 127 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326 нафарни ташкил қилмоқда.Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 31 нафари — Тошкент шаҳрида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.
Даволаниш кўрсаткичи
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.Айни пайтда 3137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Даволанаётганларнинг 8 нафари – ўта оғир, 16 нафари – оғир, 230 нафари – ўрта оғир ҳолатда.
Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ коронавирус тести ўтказилди. 65 мингдан ортиқ фуқаро тиббий назоратда.
28-ўлим
Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.
Комментарии (0)