Атамбоев махсус бўлинма аскарининг ўлимига алоқадор деб топилди
Бош прокуратуранинг қайд этишича, экспертиза марҳумнинг зирҳли нимчаси ва кийимидаги ўқ қолдиқлари "ўқ Атамбоевга тегишли ов милтиғидан узилганини тасдиқлаган".
Фото: ТАССҚирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев давлат миллий хавфсизлиқ қўмитасининг "Альфа" махсус бўлинмаси аскари ўлимига алоқадор деб топилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, бу иш бўйича зарур тергов тадбирлари ўтказилган. Атамбоев ва Канат Сагимбоевнинг (собиқ президентнинг тансоқчиси) Усенбек Ниязбековнинг (ўлдирилган "Альфа" аскари) ўлимига алоқадорлигини тасдиқловчи ашёвий далиллар олинган.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, экспертиза марҳумнинг зирҳли нимчаси ва кийимидаги ўқ қолдиқлари "ўқ Атамбоевга тегишли ов милтиғидан узилганини тасдиқлаган".
Қирғизистон махсус хизматлари 7-8 август кунлари Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғида уни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказганди. Амалиёт давомида махсус хизматлар ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига қарши махсус воситалар қўллашган. Собиқ президентнинг тарафдорлари бунга жавобан ўт очишган. Атамбоев тарафдорлари, шунингдек, 6 жангчини гаровга олишган.
Натижада бир кунга яқин давом этган тўқнашувлардан кейин Атамбоев таслим бўлишга қарор қилган. Воқеа вақтида 136 киши жабрланган, бир жангчи ҳалок бўлган.
Комментарии (0)