ТОШКЕНТДА БИР СУТКАДА 441 НАФАР ШАХС НИҚОБСИЗ ЮРГАНИ УЧУН ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

ТОШКЕНТДА БИР СУТКАДА 441 НАФАР ШАХС НИҚОБСИЗ ЮРГАНИ УЧУН ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ
Бутун республика бўйлаб 3327 нафар фуқаро карантин тартибига риоя қилмаганлиги маълум бўлди.
26 март куни ИИББ ходимлари Тошкентда бир сутка давомида карантин тартибига риоя қилинмаганликнинг 476та ҳолатини аниқлашди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати.
 
Профилактика инспекторлари маҳалла ва дўконларда текширув ўтказишганида ҳамда миллий гвардия ходимлари билан туни-кун патруллик қилиш вақтида шаҳар кўчалари ва бошқа жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрган 441 нафар фуқарони аниқлашган.
 
Шу қаторда, 35 нафар фуқаро уй карантини тартибини бузиб, ўзбошимчалик билан уйларидан чиқишган.
 
Миллий гвардия маълумотларига кўра, 26 март куни бутун республика бўйлаб 3327 нафар фуқаро карантин тартибига риоя қилмаганлиги маълум бўлган.
 
Уларнинг 3324 нафари маъмурий, 3 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий