ЭНДИ НАМАНГАНГА ҲАМ КИРИШ ВА ЧИҚИШ ТЎХТАТИЛДИ

ЭНДИ НАМАНГАНГА ҲАМ КИРИШ ВА ЧИҚИШ ТЎХТАТИЛДИ
26 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Наманган шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Наманган шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига ҳар қандай транспорт воситаларида чиқиш (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилди. Вилоят ҳокимининг мазкур фармойиши ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Наманган шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Наманган шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
 
Ушбу чекловлар вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
 
Олдин хабар берганимиздек, 25 март куни COVID-19 инфекцияси Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий