Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги назоратни кучайтирди

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги назоратни кучайтирди
Ўтказиш пунктлари одатдаги жадвалга биноан ишламоқда. Бироқ мамлакатга кираётган фуқароларнинг аҳволини текшириш учун чоралар қабул қилинган.
Янги коронавирус туфайли Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги “Тажен” божхона постида санитар-карантин назорати чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон нашри хабар қилди.
Таъкидланишича, Туркманистон билан чегарадаги “Темир-баба” постида ҳам назорат кучайтирилган.
Постлар стационар ва кўчма тепловизорлар билан жиҳозланган. Керакли воситалар келтирилган. Тиббиёт хонаси, тиббий ниқоблар, махсус тиббий либослар мавжуд. Биринчи навбатда, тепловоз ёрдамида инсон танаси ҳарорати ўлчанади. Агар у юқори бўлса, ходимлар йўриқномага биноан иш тутишади.
“Темир-баба” божхона пости раҳбари Ерсайин Алимбаевнинг сўзларига кўра, ўтказиш пунктлари одатдаги жадвалга биноан ишламоқда.
Ушбу чора-тадбирлар чегарадан ўтаётган фуқаролар ва божхоначиларнинг ўзини коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам бериши ҳамда назорат пунктларининг бир маромда ишлашини таъминлаши лозимлиги айтилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий