Тошкент вилоятида 28 ёшли қиз йигитни пичоқлаб ўлдирди
Тошкент вилоятида 28 ёшли қиз 22 ёшли йигитни ўлдирди. Ҳодиса шу йил 4 февраль куни соат 22:00 лар атрофида содир бўлган.
Қиз тумандаги корхоналардан бирида ишлаган ва уйга қайтаётганда 22 ёшли йигит уни кутиб турган ва атайин жанжал кўтарган.
Жанжал оқибатида қиз ёнидаги пичоқни йигитга санчиб олган. Шундан сўнг қиз воқеа жойидан яширинган, йигит эса шифохонага ётқизилган. Шиофокорларнинг саъй-ҳаракатига қарамай йигит вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 104 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Комментарии (0)