Москвада Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевнинг ўғли вафот этди

Москвада Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевнинг ўғли вафот этди

Айдар Акаев 1990-йилларда Казкоммерцбанкда ишлаган, сўнгра Қирғизистон молия вазирининг маслаҳатчиси бўлган.

Айдар Акаев
Москвада Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевнинг ўғли Айдар вафот этди, деб хабар берди 24.kg ва АКИpress ўз манбаларига таяниб.
Кичик Акаев 43 ёшда эди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.  
Бундан ташқари, нашрнинг маълумот беришича, 5 февраль куни Қирғизистонда собиқ президентнинг жияни, 59 ёшли Кубан Акаев вафот этган.
Айдар Акаев 1990-йилларда Казкоммерцбанкда ишлаган, сўнгра Қирғизистон молия вазирининг маслаҳатчиси бўлган. 2005 йилда парламент сайловларида иштирок этган, аммо мамлакатда ҳукумат алмашганидан кейин барча лавозим ва ваколатларидан маҳрум бўлган. Унга нисбатан бюджет маблағларини ўзлаштириш, молиявий фирибгарликлар ва ўзганинг мулкини эгаллаб олиш айбловлари билан жиноят иши қўзғатилган.
У Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева билан турмуш қурган, аммо 2001 йилда улар ажрашиб кетишган. Кейинчалик телебошловчи Сайкал Чокубаева билан оила қурган. 2005 йилдаги воқеалардан сўнг улар Россияга кўчиб кетишган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий