Тожикистон чегарадаги отишма юзасидан Қирғизистонга норозилик билдирди
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистоннинг Тожикистондаги вакилига икки давлат чегарасидаги отишма юзасидан норозилик нотаси топширди. Бу ҳақда вазирликда маълум қилинди.
Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров туманидаги Баҳор қишлоғидаги отишмани Қирғизистон бошлаган ва воқеа жойига 250-300 ҳарбийни жалб қилган.
Душанбе отишма тожик қишлоғининг қуролланмаган аҳолисига қарши олиб борилганини таъкидлаб, қўшни двлатни иғвогарликда айблаган.
Маълум қилинишича, можаро вақтида Қирғизистон томонидан бир чегарачи, Тожикистон томонидан 3 чегарачи ҳалок бўлган, ҳар томондан бир неча киши яраланган.
Қирғизистон чегара хизматининг таъкидлашича, Тожикистон биринчи бўлиб қурол қўллаган ва Қирғизистондаги иккита чегара пости – “Маскат” ва “Сай” постларини ўққа тутган.
Маълумотларга кўра, ҳодисага Тожикистон фуқаролари давлат чегарасининг белгиланмаган участкасида қурилиш ишларини бошлашлари сабаб бўлган. Бунга жавобан Қирғизистон фуқароси худди ўша жойда уйи атрофига девор уришни бошлаган.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара икки давлатнинг маҳаллий аҳолиси ва чегарачилари орасида вақти-вақти билан можаро майдонига айланиб туради. Бунга асосий сабаб икки давлат ўртасидан ўтувчи чегарани аниқлаб бўлмайдиган делимитация қилинмаган ҳудудлар ҳисобланади.

Комментарии (0)