Атамбоев суд саволларига жавоб беришдан бош тортмоқда

Атамбоев суд саволларига жавоб беришдан бош тортмоқда
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев норозилик белгиси сифатида суд саволларига жавоб беришдан бош тортмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
“У терговчи ва судьяларнинг саволларига жавоб бермаяпти, сукут сақлаяпти. Бу унинг қонунсизликка қарши норозилигидир”, - деди Слесарев.
Чоршанба куни Бишкек шаҳар суди Атамбоевнинг ҳибсга олинишини қонуний деб топди ва Первомайск район судининг қарорини ўз кучида қолдирди.
Алмазбек Атамбоев 8 август куни махсус операция давомида ҳибсга олинганди. Унга нисбатан қатор айбловлар илгари сурилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий