Тожикистонда байрамлар рўйхати кенгайди: энди олма ва узум байрами нишонланади

Тожикистонда байрамлар рўйхати кенгайди: энди олма ва узум байрами нишонланади
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Узум байрами ва Олма байрамини эълон қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» хабар бермоқда.
Унга мувофиқ, Узум байрами ҳар йили август ойининг учинчи шанба куни, Олма байрами сентябрь ойининг учинчи шанба куни бўлиб ўтади, дея хабар тарқатган давлат раҳбари матбуот хизмати.
«Вазирликлар, идоралар, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти давлат ҳокимияти ижроия органлари, вилоятлар, Душанбе шаҳри, шаҳар ва туманлар ушбу байрамлар билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ўтказишни таъминласин», - дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тожикистоннинг турли шаҳар ва туманларида қовун ва асал байрамлари ўтказилган. Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Душанбе шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда жорий йил биринчи марта 25 август куни «Меҳргон» савдо марказида Қовоқ байрамини ўтказади.



Комментарии (0)

Оставить комментарий