Самарада заҳарланган ўзбекистонликлардан 4 нафари Москвага даволанишга келтирилди

Самарада заҳарланган ўзбекистонликлардан 4 нафари Москвага даволанишга келтирилди
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Самара областида заҳарланиш оқибатида шифохонада оғир аҳволда бўлган 4 нафар ўзбекистонликнинг Москвадаги гематология миллий тадқиқот марказига даволаниш учун етказилишини ташкиллаштирди. 
Таъкидланишича, Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус бортини Ўзбекистоннинг Россиядаги элчисининг миграция масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси раҳбари кутиб олишган.   
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, айни вақтда Самара областининг тиббий муассасаларида ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун шифокорлар гуруҳи шакллантирилмоқда. 
Россиянинг Самара областида 16-17 июль кунлари Ўзбекистоннинг 69 фуқароси турли даражадаги заҳарланиш аломатлари билан шифохоналарга етказилган. Улар Сизран туманидаги Кошелевка қишлоғида “Кошелевский посад” МЧЖда меҳнат қилишган ва боғдорчилик билан шуғулланишган. Тахмин қилинишича, ўзбекистонликлар каламушларга қарши қўлланувчи заҳардан заҳарланишган. Жабрланганлардан бир нафари ҳалок бўлди, яна 58 киши шифохоналарда қолмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий