ЕХҲТ Қирғизистонда "Апрель" телеканали ёпилишидан ташвиш билдирди
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга тегишли "Апрель" телеканали ёпилишидан ташвиш билдирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган расмий баёнотда айтилади.
"Мен "Апрель" телеканалига тегишли мулкнинг мусодара қилиниши ва унинг эфири тўхтатилишидан ташвишдаман. Бу қарор фавқулодда ҳолатда қабул қилинганини билсам-да, амалдаги ҳукуматни бу қарорни қайта кўриб чиқишга чақираман. ОАВ эркинлиги ва турфа хиллигини оғир вазиятларда ҳам қўллаб-қувватлаш керак", - дейилади ЕХҲТ вакили баёнотида.
Қирғизистон ҳукумати телеканал эфирини 7 августда, Қўй-Тош қишлоғида Атамбоевни қўлга олиш операцияси бошланганидан кейин тўхтатиб қўйганди.

Комментарии (0)