Тожикистонда миллий маданиятга ёт кийим-кечак сотиш тақиқланди – ОАВ

Тожикистонда миллий маданиятга ёт кийим-кечак сотиш тақиқланди – ОАВ
“Ахбор” интернет-нашри ихтиёрига Тожикистонда “миллий маданиятга ёт” кийим-кечакни сотишни тақиқловчи ҳужжат келиб тушди. Ҳужжат “маҳфий” муҳрига эга бўлиб, Тожикистон президенти аппарати раҳбари, президентнинг катта қизи Озода Раҳмон томонидан имзоланган.

Ҳужжатда миллий маданиятга ёт кийим деганда айнан нима кўзда тутилиши кўрсатилмаган.
Бу ҳужжатнинг ижроси ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, дин, урф-одат ва анъаналарни тартибга солиш давлат қўмитаси, аёллар ва оила масалалари бўйича давлат қўмитаси, божхона хизмати, Исломшунослик маркази, Ислом маркази уламолари кенгаши ва бошқа марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларига юкланган. 
Таъкидланишича, Тожикистон ҳукуматида ушбу ҳужжатга ҳозирча расман изоҳ берилмаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий