Алишер Усмонов Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари ўнталигидан жой олди
“Бизнес Online” ишбилармонлик нашри ўз талқинига кўра, Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари юзталигини эълон қилди.
Рейтингда Россия мусулмонлар диний бошқармаси президиуми раиси ва муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдин етакчилик қилмоқда. 2-ўринни Татаристоннинг биринчи президенти Минтимер Шаймиев эгалламоқда.
3-ўринга доғистонлик яккакураш жангчиси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов лойиқ топилган.
Шунингдек, етакчи ўнталикдан Татаристоннинг амалдаги президенти Рустам Минниханов (4-ўрин), Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров (5-ўрин), USM Holdings асосчиси ва бош акциядори, миллиардер Алишер Усмонов (6-ўрин), Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси раиси Талгат Тожуддин (7-ўрин), Россия Федерация кенгашининг Доғистондан аъзоси, миллиардер Сулейман Керимов (8-ўрин), Москва мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Марат Хуснуллин (9-ўрин) ва Москва жомеъ масжиди имом-хатиби Шамил Аляутдинов (10-ўрин) жой олган.
Рейтингга 100 киши киритилган бўлиб, ундан ҳокимият, бизнес, маданиятда муҳим ўринларга эга бўлганлар, меценатлар, дин ва маънавият арбоблари, ислом уламолари ўрин олган. Номзодлар диний, сиёсий, иқтисодий ва жамият турмушига таъсири бўйича баҳоланган.
Алишер Усмонов ислом дини ривожи учун амалга ошираётган ишлари учун эътироф этилган. Жумладан, у Булғор ислом академиясига рекорд миқдорда хайрия маблағи ажратган (500 млн рубль) ҳамда Булғор шаҳрида Оқ масжид қурилишига ҳомийлик қилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Усмонов ислом билан боғлиқ бошқа лойиҳаларни нафақат Россияда қўллаб-қувватлайди. Жумладан, тадбиркор Тошкентдаги Ислом маданияти марказига 8 млн долларлик китоблар тўпламини совға қилган. Китоблар орасида Шарқ маданияти ва ислом дунёсининг Европага таъсири ҳақидаги асарнинг нафақат лотин, инглиз, француз ва немис тиллардаги таржимаси, балки буюк аждодимиз Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”нинг лотин тилига илк таржима қилинган нусхаси бор.

Комментарии (0)