Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда жума куни журналистлар билан учрашувда собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
«Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди ва ҳеч қандай ҳужжатларни имзоламади», - дея адвокат Слесарев сўзларини келтирмоқда Zakon.kz.
Сергей Слесаревнинг айтишича, гап эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимоснома, эҳтиёт чораси тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек, сўроқ баённомаси ва процессуал қоидаларда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар бўйича қарор ҳақида кетмоқда.
Бундан олдин, Алмазбек Атамбоев 26 августгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланиши хабар қилинганди.
Шунингдек, Қирғизистон мухолифат партияси етакчиси Омурбек Бабанов мамлакатга қайтган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий