Жээнбеков Россия Қирғизистоннинг яқин иттифоқчиси ва стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади
Қирғизистон Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашни мақсад қилган, деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Чўлпон-Отада Қирғизистон-Россия ёшлар етакчилари форуми иштирокчилари билан учрашувда.
"Бизни Россия билан тарихий дўстлик, иттифоқчилик ва ўзаро ҳурматга асосланган ишончли муносабатлар боғлаб туради. Мен кўп бор таъкидлаганман, яна бир бор айтаман, Россия бизнинг яқин, ишончли иттифоқчимиз ва стратегик ҳамкоримиз. Биз Россия билан биргаликда олдинга ҳаракат қилиш, ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни мақсад қилганмиз", - деди Жээнбеков.
Жээнбеков шу йилнинг мартида Россия президенти Владимир Путиннинг Бишкекка ташрифи давомида ҳамкорликнинг кўплаб масалалари муҳокама қилинганини айтди.
Икки давлат ёшлар етакчиларининг форуми 25 июлда бошланди ва 30 июлгача давом этади.
Аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Москвада Владимир Путин билан учрашганди.

Комментарии (0)